Мбаппе ва Бензема ўртасидаги муносабатлар қандай?

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал”даги ҳамюрти Карим Бензема ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Карим ажойиб футболчи ва биз бир-биримизни жуда ҳурмат қиламиз. Дўстингиз билан ўйнасангиз, майдонда ҳаракат қилиш анча осонлашади. Бизнинг мақсадларимиз бир: иккаламиз ҳам порлашни ва гол уришни хоҳлаймиз. Бизнинг муносабатларимиз жуда яхши”, - деди франциялик футболчи.

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади. Олдинроқ унинг ёзда эркин агент сифатида "Реал"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мбаппе жорий мавсум Франция чемпионатида 17 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!