МДҲ ўйинлари: Медалларимиз сони 47 тага етди

Қозон шаҳрида (Россия) давом этаётган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг муваффақиятли иштироки давом этади. Айни пайтда делегациямизнинг медаллари сони 47 тани ташкил қилмоқда.

Ортда қолган кунда жамоамиз ўқ отиш, корэш ва 3х3 баскетбол бўйича медалларга сазовор бўлди. Унда делегациямиз ҳисобига 1 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаллари ёзилди. Ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
Ўқ отиш, 10 метр: Муҳаммад Камолов

Кумуш медаль:
Корэш:
-70 кг: Мангуберди Имянов
-75 кг: Ҳусан Абдуҳакимов
-100 кг: Учқунжон Хурсандов
Мутлақ вазн: Илёсбек Обиджонов

Бронза медаль:
Корэш:
-65 кг: Абдураҳмон Эгамов
-80 кг: Муҳаммадкарим Каримов
-85 кг: Акмалжон Ҳакимов
-90 кг: Умиджон Жалилов
-120 кг: Асадбек Зокиров

Баскетбол бўйича 3х3 қизлар жамоаси:
Фарангиз Жалилова
Анастасия Цой
Рамиля Замалетдинова
Инна Шек

 

Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар 15 та олтин, 18 та кумуш ва 14 та бронзани ташкил қилмоқда. Жами 47 та медаль тўплаган Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида Россиядан сўнг иккинчи ўринда турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
07/09/2021 22:33
Спортчиларимизга омадлар тилаймиз.