МДҲ ўйинларининг ғолиб ва совриндорларига пул мукофотлари топширилди (Видео)

Маълумки, Россиянинг Қозон шаҳрида ташкил қилинган биринчи МДҲ ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этиб, 91 та медални қўлга киритганди.
Яъни, вакилларимиз 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза медалига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида 9 мамлакат ичида мезбон Россия Федерациясидан кейин иккинчи ўринни эгаллагандилар. 
Бир неча соат аввал делегациямиз Тошкент шаҳрига қайтиб келди. Уларнинг кенг спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар тантанали равишда кутиб олдилар. 

Шунингдек, ўзига хос тадбир ташкил қилиниб, мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда, ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаган спортчиларимиз муносиб тақдирланди.

Унга кўра, олтин медални қўлга киритганлар 25 миллион сўм, кумуш медаль соҳиблари 15 миллион ва бронза медали эгаларига 10 миллионлик пул мукофотлари топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
13/09/2021 23:26
Кўрдик. Тадбир яҳши бўлди. Улар муносиб. Омад келажакдаги ишларига, фаолиятдарига.