Мелиқўзиевнинг собиқ рақиби бўлган Росадо мағлубиятга учради

Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшоми ўз ниҳоясига етди. Асосий жанг ўрта вазн тоифасида (72 кг) WBО Intercontinental камари эгаси, собиқ жаҳон чемпиони Ҳайме Мунгиa (38-0, 30 KO) ва Габриэль Росадо (26-14-1, 15 KO) ўртасида бўлиб ўтди. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда Мунгиa 118-110, 119-109, 117-111 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўзининг 38-ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Росадо ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевни мағлуб этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар