Мен жамоамга бу ўйинчини умуман олмайман!

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета қишки трансферлар вақтида янги ўйинчилар таклиф этилишини маълум қилди. Бироқ, испаниялик мураббий 2008-2018 йилларда “канонирлар” сафида порлаган Жек Уилшерни олмаслигини очиқ айтди.

“Арсенал” биринчи ўринда ҳужумчи масаласини ҳал қилиши керак. Пьер-Эмерик Обамеянг билан муносабат бузилган ва у кетмоқчи. Александр Ляказетт ва Эдди Нкетианинг ҳам Лондон клубидаги келажаги мавҳум.

Бундан ташқари, ярим ҳимоячилар Муҳаммад Ал-Нанни ва Томас Партей Африка Миллатлари кубогида қатнашиш учун кетган. Эйнсли Мэйтленд-Найлс “Рома”га ўтди.

Шунга қарамай, Микель Артета бир неча ҳафтадан бери “Арсенал” машғулотларида қатнашаётган Жек Уилшерга шартнома таклиф қилинмаслигини уқтирмоқда.

- Мен Жек Уилшер масаласида аниқ фикримни айтдим. Бизга ўйинчи етишмаётгани рост. Ўзимизга керак бўлганларини оламиз холос, - деди Микель Артета.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар