Месси “Барса”га қайтмоқчи!

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтиш истаги борлигини маълум қилди.

- “Барселона”га қайтаманми? Ҳа, мен ҳар доим бу клубга ёрдам бериш имкониятига эга бўлишни исташимни айтганман. Мен яна “Барселона” равнақига ҳисса қўшишни,  клуб дунёдаги энг зўри бўлиб қолишини хоҳлайман, - деди Лионель Месси.

Фаолиятининг катта қисмини Каталонияда ўтказган аргентиналик юлдуз 10 август куни клубни тарк этишга мажбур бўлганди. Бу Испания лигаси регламенти қоидаси сабабли “Барселона” уни ўз таркибига қўшиб олиш имконини топа олмаганидан кейин содир бўлди.

ПСЖ сафига қўшилган Лионель Месси Франция чемпионатида бешта учрашув ўтказиб, ҳали голлар ҳисобини очгани йўқ. У парижликлар учун фақат Европа Чемпионлар лигасида тўп киритди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!