ПСЖнинг собиқ ҳужумчиси Николас Аньелка "Лион" билан ўйинда Лионель Мессининг захирага олиниши билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен бу воқеа нима учун муҳокама қилинаётганини тушунаман. "Олтин тўп"нинг 6 карра соҳиби гол урмасидан аввал майдонни тарк этмаслиги лозим.

Мураббий ҳужумчига унга ишонишини намоён қилиши зарур. Балки, мен бироз хато гапираётгандирман, бироқ Месси Почеттинонинг бу ишини ҳеч қачон унутмайди. У буни абадий эслаб қолади.

Лео жамоа юлдузи. Ўша ўйин унинг учун "Парк дэ Пренс"даги биринчиси эди. Бундай вазиятдан кейин ҳаммасини тиклаш жуда қийин бўлади.

Месси "Метц"га қарши ўйнамади. Менимча, бу унинг Маурициога жавоби. Леога нисбатан бундай муносабатда бўлиш тўғри эмас", - деди Аньелка.

Қайд этиш жоиз, аргентиналик футбол юлдузи бугун "Манчестер Сити"га қарши ўйин учун қайдномасига киритилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)