Месси ҳалол футболчига айланмоқчи

Лионель Месси “Барселона” билан шартнома имзолаш учун асосий талабини илгари сурди. Унга кўра, аргентиналик ҳужумчи клуб раҳбариятидан маошларни шаффоф ва очиқ тўлашни сўрамоқда.

Маълумотларга қараганда, Месси агар солиқчилар билан муаммо юзага келадиган бўлса, бу ҳолат унинг АҚШга кўчиб ўтишига тўсқинлик қилишидан хавотир олмоқда.  Чунки Лео Каталониядан кейин АҚШ чемпионатида ўйнашни ҳам режалаштирган.

Бундан ташқари, Месси клуб молиявий инқирозга қарамай, унга белгиланадиган маошни тўлиқ ва ўз вақтида тўлашни кафолатлашни талаб қилмоқда.  Маълумки, клуб хўжайинлари бир неча маротаба молиявий инқироз туфайли ўйинчиларнинг маошини кесган эди.

Ҳозирги ҳолатда “Барселона” Месси билан янги келишув имзоласа, маошлар фондини 200 миллион еврога қисқартириши керак бўлади. Буни амалга ошириш учун клуб бир неча футболчиларни сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
07/07/2021 12:23
Эх, эссиз! Пахтакор рахбарияти Мессига шартнома таклиф килмокчи эди! Эркин агент булгани учун, унга дердийокни сотишдан тушган пулни накд килиб беришдан ташкари, Ситида бир неча квартира ва малибу ва гулнора каримадан тортиб олинган пулни беришмокчи эди. Месси инсофга келиб колган булса, энди келмайди!

Минбар

Барча блоглар