Месси инстаграмда Роналдуни ортда қолдирди

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси инстаграмдаги саҳифасига Америка кубоги билан тушган фотосуратини жойлаштирди.

Ушбу пост ҳозирги пайтгача 20 миллиондан ортиқ лайк тўплаган. Эътиборлиси, бу инстаграмда спорт билан боғлиқ фотосуратлар орасида энг кўп лайк тўплаган постга айланди. Инстаграм тарихидаги энг кўп лайк тўплаган постлар орасида эса Мессининг фотосурати 6-ўринни эгаллади.

хименес_1

Шундай қилиб, Месси асосий рақобатчиси Криштиану Роналдунинг инстаграм саҳифасида Диего Марадона хотирасига бағишлаган постини лайклар сони бўйича ортда қолдирди.

Таъкидлаш керакки, Аргентина Америка кубоги финалида мезбон Бразилияга қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Месси учун Аргентина терма жамоасидаги биринчи соврин бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)