Месси Рамос билан ўзаро муносабатлари ҳақида гапирди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси узоқ йиллар давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келган ва ҳозирги кунда жамоадошига айланган испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос ҳақида гапирди.

“У билан бўлган узоқ йиллик рақобатдан кейин ғалати бўлди. Кучли рақобатга қарамай, биз ҳар доим бир-биримизни ҳурмат қилганмиз. Унинг бугун жамоадошимга айлангани бу ҳақиқий шоу. Аста-секин у бизга қўшилмоқда ва умид қиламанки, у имкон қадар тезроқ майдонга тушади. Чунки у албатта фундаментал ўйинчига айланади ва мақсадларимизга эришишимизга ёрдам беради. У буюк инсон”, - деди аргентиналик футбол юлдузи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!