Месси тўпурарлар рўйхатида 9-ўринга кўтарилди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси бугун Америка кубоги гуруҳ босқичининг 5-турида Боливияга (4:1) қарши ўйинда дубль муаллифига айланди.

Шу тариқа “Барселона” ҳужумчисининг терма жамоа сафида киритган голлари саони 75 тага етди. 34 ёшли футболчи терма жамоалар сафида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида Башар Абдулл (Қувайт), Кунисигэ Камамото (Япония) ва Шандор Кочиш (Венгрия) билан тенглашиб олди.

Месси умумий рўйхатда 9-ўринни эгаллаб турибди. Бу борада пешқадам Леонинг ашаддий рақобатчиси Криштиану Роналду ҳисобланади. У Португалия терма жамоасида 109 та гол урган.

Ҳозирда Мессидан юқорида қуйидаги футболчилар бормоқда:

1-2. Криштиану Роналду, Португалия – 109 та гол;

1-2. Али Даеи, Эрон – 109;

3. Мухтар Дахари, Малайзия – 89;

4. Ференц Пушкаш, Венгрия – 84;

5. Годфри Читалу, Замбия – 79;

6. Хусайн Саид, Ироқ – 78;

7. Пеле, Бразилия – 77;

8. Али Мабхут, БАА – 76.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)