Мессининг тўпурар бўлишига нима ҳалақит беряпти?

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионатининг аксарият учрашувларида рақиб дарвозаси тўсинларини нишонга олмоқда.

Лига 1 доирасидан ўрин олган 11 та баҳсда 34 ёшли аргентиналик футболчининг дарвоза томон йўллаган зарбаларидан 6 таси тўсинга бориб теккан. Stats Foot тарқатган хабарга кўра, Месси бу кўрсаткич борасида Франция чемпионатида яққол пешқадамлик қилмоқда.

Лионель Месси ПСЖ сафига шу ёз “Барселона”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. У ҳозирча 1 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар