"Металлург" камида яна иккита янги ўйинчи олмоқчи

Бекободнинг “Металлург” клуби селекцияда фаол ишлаяпти.

Жамоа раҳбарияти ҳозирга қадар 9 нафар футболчи билан шартнома тузишга улгурди. Жумладан, Аббос Отахонов, Ислом Исоқжонов, Ҳакимхон Аъламхонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Даврон Анваров, Забиҳилло Ўринбоев, Эргаш Исмоилов, Шохназар Норбеков ва Фозил Мусаев.

Селекция ишлари эса бу билан тугагани йўқ. Айни пайтда қатор изланишлар олиб бориляпти. Sports.uz сайтига аён бўлишича, “Металлург” яна ҳеч бўлмаганда иккита трансферни амалга ошириш пайида. Марказий ҳимоя ҳамда ярим ҳимоя чизиғига биттадан ўйинчини қўлга киритиш учун селекция ишларини давом эттирмоқда.

Жамоанинг испаниялик бош мураббийи Луисма Эрнандес эса эртага етиб келиши кутилмоқда. “Металлург” режа бўйича 11 январдан машғулотларни бошлайди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!