Микаэль Секейра

Суперлига 17-турида "Локомотив" сафарда "Қизилқум" билан куч синашди. Беллашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндан сўнг "темирйўлчилар" устози Микаэль Секейра учрашув борасида фикр билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- "Локомотив" биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш қилди. Голга тортадиган бир неча вазиятларни ярата олдик. Рақиб посбони жамоасини голлардан қутқарди. Биринчи бўлимда "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилишимиз адолатдан бўларди.

Иккинчи бўлимда икки томон ҳам тенг ўйин кўрсатди. Ўйинни инобатга олсак, натижа адолатли бўлди, - деди Секейра.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар