“Сассуоло” ҳужумчиси Доменико Берарди янги мавсумни “Милан”да бошлаши мумкин. Бу ҳақда Sportitalia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” бош мураббийи Стефано Пиолининг шахсан ўзи 26 ёшли футболчини таркибда кўриш истамоқда. У Берардининг трансфери масаласида аллақачон раҳбарият билан алоқага чиққан.

Ўз навбатида “Сассуоло” ҳам Доменикони ушлаб турмоқчи эмас. Клуб унинг трансферини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Берарди ўтган мавсум А Серияда жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “Сассуоло” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар