“Милан” Моуриньонинг шогирдига харидор

Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган пайтда португалиялик мутахассис томонидан ушбу жамоага жалб этилган Диогу Далот бугунги кунда асосий таркибга киришга қийналмоқда.

Моуриньонинг ўзи бу футболчини “Рома”га келишини истаяпти. Бироқ, Далотга “Милан” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Миланликлар ўтган мавсумда португалиялик ҳимоячини ижарага олган эди. Далот А Серияда ўз салоҳиятини кўрсата олди.

“Милан” ёзда 22 ёшли футболчига оғиз солганди. Бироқ, клублар келиша олмади. Кейин “Милан” раҳбарияти “Рома”дан Аллесандро Флоренцини ижарага олди. Ҳозир бу ўйинчи жароҳат олгани боис, миланликлар январда Далотни ижарага олиб, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)