Мино Райола: Холанд мана шу иккита жамоадан бирига аниқ ўтади

Футбол агенти Мино Райола “Боруссия” Дортмунд клуби раҳбарлари билан учрашиб, у ердаги мижози Эрлинг Холанднинг келажаги ҳақида гаплашди.

Le10Sport нашрига маълум бўлишича, агент мулоқот чоғида Холанд ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортганини айтган.

Райоланинг сўзларига кўра, скандинавиялик тўпурарда иккита асосий вариант бор. Эрлинг “Манчестер Сити” ва “Реал” Мадриддан бирини танлайди.

Олдинроқ испан ва инглиз нашрлари 21 ёшли норвегиялик футболчи "қироллик клуби"ни танлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Аббосхон Ахмедов
13/01/2022 02:55
Kelaver realga yozda Kliyan ham keladi Real Galaxy tikosga aylanadi yana

Минбар

Барча блоглар