Миржалол Қосимов:

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - АГМК (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи бўлим суст ўйин кўрдик. Жамоалар бир-бирини ҳурмат қилишди. Аниқроғи, интизомли учрашув бўлди. Иккинчи бўлимда шиддат, тезкорлик, жанговарлик ошди. Уч очко олиш учун майдонга тушгандик. Лекин... Аввало ўзимиз айбдормиз. Бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди.

Футбол шундай нарса, майдонга чиққанда тайёргарлик кўрилмайди. “Бунёдкор” ўтган турда Қаршида аламли мағлубиятга учраганди. Шу боис ўз мухлислари, раҳбарлари олдида жонини бериб ўйнашини йигитларга уқтиргандим.

Футбол икки бўлим ўйналади. Иккинчи таймдаги ҳаракатни илгарироқ бошлашганида, натижа бошқача кўриниш оларди. Олдинда ўйинларимиз бор. Ана шу баҳсларда фақат ғалаба учун тўп тепамиз. Турнир жадвалидаги ўрнимиз ўзимизга боғлиқ. Турнир жадвалининг юқори ва пастки қисмида қизиқарли учрашувлар кечмоқда. Жадвалга қараб туриб ҳам майдонга чиқиб бўлмайди. Ҳозир ҳаммага очко керак. 

“Бунёдкор” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар