Миржалол Қосимов жамоаси учун тарих такрорланди, ёшлар илк бор чемпионга айланди

АГМК жамоаси учун 2021 йилги футбол мавсуми якунланди. Суперлиганинг ҳал қилувчи баҳсида кумуш медал учун кечган учрашувда пенальти ўйин тақдирини ҳал этиб, АГМК чемпионатни ўтган йилги каби тарихдаги энг яхши натижасини такрорлаб, мавсумни 3-ўринда тугатди.

Жамоа йил давомида жами 36 ўйин ўтказди. Суперлигада - 26, ОЧЛ - 7 ва кубок ўйинларида 3 беллашувда майдонга чиқди. Ўтказилган 36 учрашувда 18 ғалаба, 9 дуранг ва 9 мағлубият қайд этилди. Тўплар фарқи: 53-43.

АГМК учун жорий мавсум янги тажриба бўлди. Жамоа тарихда илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнади ва Осиёнинг етакчи жамоалари билан тенгма-тенг курашди. Кубокда ҳам ярим финалга қадар етиб келди ва чемпионатдаги энг яхши натижасини такрорлади.

АГМК ёшлар жамоаси эса илк бор Ёшлар Биринчилигида чемпионлик унвонини қўлга киритиб, клуб тарихида кичик ёрқин саҳифа очди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!