Асосий мазмунга ўтиш

Модрич терма жамоадаги фаолиятини давом эттирадими? Бош мураббий жавоб берди

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

У терма жамоа либосида 2006 йилда дебют қилган.

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич шогирди Лука Модричнинг Евро-2024даги эҳтимолий иштироки ҳақида фикр билдирди.

"Умид қиламанки, у биз билан қолади. Лука жамоамизнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Унинг жавобини интиқлик билан кутаман. Барчасини Модричнинг қарори ҳал қилди",-деди мутахассис.

37 ёшли ярим ҳимоячи хорватияликлар сардори сифатида 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати кумуш медалини қўлга киритганди. Бу гал у жамоаси билан учинчи ўрин учун беллашувда иштирок этади.

Модрич терма либосида 2006 йилда дебют қилган ва шу вақтгача 161 учрашувда майдонга тушган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ