Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Александр Нюбель янги мавсумни Франция чемпионатида бошлайдиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, "Монако" 24 ёшли посбонни 2023 йилнинг ёзига қадар ижарага олган. Аммо томонлар ўртасидаги келишувга кўра, "Бавария" бир йилдан сўнг ушбу шартномани бекор қилиши ва дарвозабонини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Нюбель "Бавария" сафига 2019 йил "Шальке"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.

Александр якунланган мавсум “Бавария” сафида бор йўғи 4 та ўйин ўтказди ва ушбу учрашувларда ўз дарвозасидан 4 та гол ўтказиб юборди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар