Моуриньо: Мен қўрққанимдан ёлғон гапирдим!

А Сериянинг 3-турида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Рома” ўз майдонида “Сассуоло”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Римликларнинг ғалаба голига Элдор Шомуродов ҳаммуаллифлик қилди.

Бу учрашув Жозе Моуриньо учун бош мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйин бўлди.

Беллашувдан кейин португалиялик мутахассис шогирдларига ёлғон гапирганини тан олди.

- Мен ёлғон гапирдим. Бир неча кундан бери футболчиларга фаолиятимдаги 1000-ўйин мен учун аҳамиятсиз эканини таъкидлаб келдим. Мен ютқазиб қўйишдан қўрқдим. Бахтимга биз ғалаба қозондик. Мен ёш боладай югурдим, ўзимни 58 ёш эмас, 12 яшар болакайдай тутдим, - деди Жозе Моуриньо.

Португалиялик мутахассис қўл остида “Рома” УЕФА Конференциялар кубоги ва А Серияда жами бешта учрашув ўтказиб, барчасида зафар қучди. Ушбу ўйинларда Элдор Шомуродов битта гол уриб, икки марта ассистни амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
13/09/2021 14:09
Ёш боладай югурганизни кўрдик жаноб Жозе. Ўша ҳурсандчилигизга Элдорнинг ҳам ҳиссаси бор. Шуни унутмасангиз бўлгани. 5 Та расмий ўйинизда Элдор 1 та гол ва 2 та асисти билан сизга 3 та ғалаба тақдим этди. Бас етар уни кўпроқ туширинг, асосийда унинг жойи. Имкон бер Жозе Элдорга....