Моуриньо ўзи машҳур қилган футболчини "Рома"га чорламоқда

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Челси" ҳимоячиси Курт Зумани ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, португалиялик мутахассис франциялик мутахассиснинг имкониятларини яхши билади. Чунки айнан у 2014 йилда “Челси” раҳбариятидан Зумани сотиб олишни талаб қилган.

Хабарларга кўра, "Рома" Зумани ижарага олишга тайёр, "Челси" эса фақат футболчини сотиш ҳақида ўйламоқда. Лондонликлар французнинг трансфери учун 30 миллион евро талаб қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Зума 2014 йилда жамоани Жозе Моуриньо бошқарган пайтда "Челси" футболчисига айланганди. Ўтган мавсумда у премьер-лигада 24та ўйин ўтказиб, рақиблари дарвозасига 5 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!