Моуриньо “Рома”га Россия чемпионатидан футболчи олади

“Спартак” ҳимоячиси Самуэль Жиго “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо эътиборига тушди.

Аслида франциялик футболчи анчадан бери Европанинг қатор жамоаларидан таклиф олмоқда. Айни пайтда 28 ёшли ўйинчига “Бешиктош”, “Марсель”, “Галатасарой”, “Сент-Этьен”,  “Торино”, “Лион”, “Трабзонспор” ва “Тигрес” клубларидан чорлов бор.

Жигонинг москваликлар билан амалдаги шартномаси мавсум охирида тугашини инобатга олиб, римликлар унинг трансфери учун бир миллион евро таклиф қилган.

Бу футболчи Россия чемпионатига 2018 йили Бельгиянинг “Гент” клубидан саккиз миллион евро эвазига олиб келинган. Тажрибали ҳимоячи унгача Бельгиянинг “Кортрейк” ва Франциянинг “Арль-Авиньон” клубида тўп тепган.

Мағлубиятда фақат Шомуродовни айблаш адолатданми, жаноб Моуриньо?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×