Мағлубиятда фақат Шомуродовни айблаш адолатданми, жаноб Моуриньо?

“Рома” мавсум бошида кутилган ишончларни оқлай олмади. Аввалига кетма-кет ғалабаларга эришган жамоа секин-аста аввалги ҳолига қайтди. Катта умидлар билан олиб келинган Жозе Моуриньо ҳам, унинг талаби билан қайта тузилиши давом этаётган таркиб ҳам юқори марралар учун курашишга ожизлик қилаётгани яққол сезилиб қолмоқда. Тўғри, баъзан Рим футболчилари ёрқин ўйин кўрсатган учрашувлар ҳам бор, лекин улар кам, мақсад йўлида етарли эмас.

“Милан”дан аламли мағлубиятга учраган Жозе Моуриньо “Олимпико”даги учрашувда “Ювентус”ни тиз чўктириб, раҳбарият ва мухлислар олдида ўзини оқлаб олишни мўлжаллаган эди. Бошида ҳаммаси режадагидек кетди, 70-дақиқагача туринликларни чилпарчин қилиб турган “Рома” икки тўп фарқи билан олдинда бораётган эди.

Гранд клубларнинг “Рома”дан фарқи шундаки, улар нечта тўп фарқи билан ортда қолаётганига қарамай, охиригача курашади ва мағлубиятни ғалабага айлантиришга қодир. “Ювентус” футболчилари ана шу ҳал қилувчи ҳаракатни бошлаганида Жозе Моуриньо майдонга Элдор Шомуродовни туширди. Ўзбек легионери ўйинга бевақт қўшилиб қолди холос.

Баҳс охиригача яна учта тўп ўтказиб, 3:4 ҳисобида мағлубиятга учраган “Рома” бош мураббийи беллашувдан кейин мағлубиятга Элдорни айбдор қилиб кўрсатди.

roma-juventus-3-4-thriller-pe-olimpico-echipa-lui-mourinho-a-incasat-3-goluri-in-7-minute_3

- 70 дақиқа давомида ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Жамоа жуда зўр ўйнади. Бироқ 70-дақиқадан сўнг психологик носозлик рўй берди. Афена-Гьян ажойиб ўйин ўтказди, лекин уни алмаштирган футболчи (Элдор Шомуродов) ҳаммасини нотўғри қилди. У майдонга тушган илк дақиқадан хато қила бошлади. Рақиб ҳисобни 3:2 га қисқартирганида биз тамом бўлдик. Турин клуби кучли характерга эга жамоа эканлигини яна бир бор исботлади.

Мағлуб бўлаётган пайтингизда, оёққа туришингиз ва характер кўрсатишингиз зарур. Аммо бизда  жуда бўш ва заиф инсонлар бор, - деди Жозе Моуриньо.

Учрашувни таҳлил қилаётган мутахассислар португалиялик мураббийнинг берган баҳосига қўшилмади. Ҳар икки жамоа бош мураббийларининг қўллаган тактикасига эътибор қаратган www.calciomercato.com нашри Массимилиано Аллегри ўйинни ўз фойдасига ҳал қилишда Моуриньодан устун эканини ёзмоқда.

Мазкур сайт Моуриньонинг қарорлари ва ҳаракатларига куйидагича изоҳ берди:

Моуриньо мағлубиятга жўяли асос топа олгани йўқ. “Рома” футболчиларининг кучли клублар олдида ўзини ожиз санаши аввалги бош мураббий Паулу Фонсекадан мерос қолган. Агар бош мураббий алмашса-ю, лекин футболчиларнинг психологияси ўзгармаса, бу аслида кимнинг муаммоси эканини ҳамма билади.

Моуриньо мағлубиятга айбдор сифатида Шомуродовни бармоқ билан кўрсатгунича, кўплаб муаммоларни ечиши керак эди.

Жозе Феликснинг зўр ўйини эвазига жамоа 3:1 ҳисобида ютиб турганида Шомуродовни ўйинга қўшиб, уни ёмон ҳимояланганликда айбламоқда. Хўш, жамоаси олдинда бораётган Моуриньо ғалабани ушлаб қолиш ва ҳимоядаги тешикларни ёпин учун нега асл ҳимоячи Мараш Кумбуллани майдонга туширмади? Ёки ҳимояланишда ўзбек ҳужумчисидан устун бўлган ҳимоячи Риккардо Калафьори хизматидан фойдаланмади?  

Бунга сабаб битта. Массимилиано Аллегри тактик ўзгартиришлар киритиб, Моуриньони чалғитиб қўйди. У майдонга Альваро Мората ва Артурни ташлади, Мануэль Локателлининг  вазифасини ўзгартирди ва шу тариқа жамоасининг устунлигини таъминлади.

Шунингдек, тажрибали Аллегри “Рома” ўйинчиларининг индивидуал хатоларининг келиб чиқишига сабаб бўлган жамоавий камчиликларга босим қилиш орқали ўз мақсадига етди.

Жозе Моуриньо эса, ўз олдига қўйилган вазифани уддалаш учун ҳали анча машаққатли меҳнат қилиши ва кўплаб камчиликларга оқилона ечим топиши талаб этилади.

GINO3357

Дарҳақиқат, “Рома” мавсум ўртасига келиб, катта эҳтимол билан, биринчи мақсади – чемпионатни кучли тўртликда якунлаб, Европа Чемпионлар лигасига йўлланмасини қўлга киритиш имкониятидан мосуво бўлди.

Энди Жозе Моуриньо ўзини хотиржам қилиши, раҳбарият ва мухлислар ишончини қайтариш учун Конференциялар лигасининг бош соврини ютишига тўғри келади.

“Рома”нинг янги футболчиси роса мақтанчоқ чиқиб қолди!

Моуриньонинг муаммосини Шомуродов ҳал қилиб беради!

“Рома” катта трансферни уддалади ва янги юлдузнинг дебюти аниқ!

“Рома”да яхши янгилик!

“Рома” тез орада катта трансферни эълон қилади

Янги йилнинг биринчи голини Шомуродов уриши керак ёхуд “Милан” – “Рома” баҳсига оид 11 факт

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bek lets play
10/01/2022 23:28
Чича олмасаям Елдор айбдор
&
Абдурахмон лидер
10/01/2022 22:32
Жаноб Мауринио тактика килишни билмаса кайси уйинчини канака вактда каерга куйишни билмаса Шомуродовда нима айб. Элдор юртдошимиз булганлиги учун эмас бегона булганида хам тренер нохак эканлиги яккол куриниб турибдику. Шомуродов марказий хужумчи. Майлин у канотда хам уйнаши мумкин. Лекин бечора химояда юрибдику ж. Маурни курсатмаси билан
10/01/2022 23:35
Eldor faqatgina nomi bor o'zi qovoq kalla, davri o'tgan murabbiyni qo'lida yimagan oshiga pul to'lab yurganidan kura Jenoaga qaytib o'zini ko'rsatishi kk. Chunki Eldor kamida Arsenalni darajasidagi fudbolchi....
Baxil Alihuja
11/01/2022 17:38
Элдор тушишидан бироз аввал хисоб 3-2 булган эди. Элдор тушмаганда хам, 3-4 булар эди, хатто йирикрок хам булиши мумкин эди. Чунки моур ишонаётган феликс ювентусдаги узгаришлардан кейин, Мората ва Артурга ютказиб булган эди. Агарда уйин бошидан Элдор феликсни урнида тушганда у хам щундай яхши уйнаб турган булар эди. Уйин кахрамони Мората булди ва Мората Жозедан акллирок мураббий кулида уйнагани учун Элдордан хам, Феликсдан хам кучли куринди.