Моуриньо: Роналдуни нокаут қилиб қўяман!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия ўйинчиларида Криштиану Роналду билан тўқнаш келиши ҳақидаги саволларга ўзига хос тарзда жавоб қайтарди.

- Роналду мендан қўрқмаса ҳам бўлади, чунки мен марказий ҳимоячи позициясида ўйнамаяпман. Агар мен ҳақиқатан ҳимоя марказида ўйнаганимда, Криштиануни нокаут қилиб қўярдим. Ҳозир менда бунақа сифатлар қолмаган, қариб қолдим, - деди Жозе Моуриньо.

Моуриньо 2021 йилнинг 1 июлидан “Рома”ни қабул қилиб олди. Бунгача португалиялик мутахассис “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Реал”, “Интер”, “Порту”, “Унион Лейрия” ва “Бенфика” каби клубларда ишлаган.

58 ёшли мутахассис Рим клуби билан уч йиллик шартнома тузди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!