Моуриньо “Ювентус”дан зўр таклиф олди

Жозе Моуриньо қишки трансферлар вақтида “Рома”ни кучайтириш мақсадида бир неча янги ўйинчиларни олиб келиш борасида бош қотирмоқда.

Португалиялик мутахассис нишонида турганлардан бири “Ювентус” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзидир. Моуриньога ёқадиган бу футболчи Турин клубига умуман керак эмас. Яқинда “Ювентус” раҳбарияти уэльслик ўйинчи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тайёрлигини билдирганди.

“Рома”нинг Рэмзига қизиқаётганидан хабар топган Турин клуби мутасаддилари 30 ёшли футболчисини Моуриньо ихтиёрига юборишдан ташқари, унинг маошидан 60 фоизини тўлаб боришга розилигини ҳам маълум қилди. Бу ҳақда Италия футболини ёритишга ихтисослашган Calciomercato нашри хабар тарқатди.

Аарон Рэмзи жорий мавсумда “Ювентус” таркибида бешта ўйинда қатнашиб, ўзини кўрсата олмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар