Моуриньога ёқмаган футболчи Қатарга кетади

“Рома”ни яна бир футболчи тарк этадиган бўлди. Жозе Моуриньо ишонч билдирмаслигини маълум қилганидан кейин Стивен Нзонзи ўзига янги жамоа қидира бошлади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, франциялик ярим ҳимоячига Қатарнинг “Ар-Райян” жамоаси шартнома таклиф қилган. Ушбу келишув 2023 йилнинг охиригача амал қилиши айтилмоқда.

Клуб раҳбарияти ушбу футболчи Моуриньога керак  эмаслигини инобатга олиб, уни араб клубига бепул қўйиб юборишга қарор қилган.

Айни пайтда клуб мутасаддилари шартномани муддатидан олдин бекор қилаётгани боис ўйинчига тўланадиган компенсация бўйича музокара олиб бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар