“Мохун Баган” жамоаси мураббийи "Насаф"га қарши ўйин олдидан имкониятлар ва Элдор Шомуродов ҳақида гапирди

 22 сентябрь куни ОФК Кубоги-2021 ҳудудлараро ярим финалида Қаршининг “Насаф” клуби Ҳиндистоннинг “Мохун Баган” жамоасини қабул қилади. Бугун учрашувдан олдин жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Антонио Лопез Ҳабас иштирок этди.

- Натижа ҳақида учрашув олдидан гапирмайман. Лекин ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Ҳиндистон футболи охирги йилларда ўсмоқда. Чунки мамлакатда биринчи навбатда ички чемпионат ва академияларга эътибор борилмоқда. Биз ҳам мана шу академияга урғу бермоқдамиз.

Рақибимизни етарлича ўргандик. Яхши шаклланган жамоа. Лекин "Насаф" ҳақида эмас балки учрашув ҳақида фикр билдириш тўғри бўлади. Умуман олганда, эртанги беллашувда икки жамоанинг имконияти бир хил.

Об-ҳаво? Бу борада муаммо бўлмаса керак. Чунки биз бу ерга келишимиздан аввал БААда йиғин ташкил этдик.

photo_2021-09-21_10-15-06

Эртага қандай ўйин кўрсатишимизни сўрасангиз, биз ҳимоя ёки ҳужумкор эмас, балки ўртадаги балансни ушлашга ҳаракат қиламиз. Учрашувнинг боришидан келиб чиқиб тўп тепамиз. Лекин асосан ўртадаги балансни ушлаб қолишга интиламиз.

Ўзбек футболининг Осиёдаги ўрни? Тайёргарлик жараёни давомида эътиборимизни "Насаф"га қаратишга уриндик. Шу боисдан бир нима дейиш қийин.

Мен Элдор Шомуродовни яхши танийман. У ажойиб футболчи. Албатта, "Насаф" таркибидаги футболчиларни биламан. Бироқ исмларини эслаб қолмаганман. Уларни позициялари орқали ажрата оламан. Сербиялик футболчи ва ҳужумдаги ёш ўйинчи ҳам яхши ҳаракат қилади. Умуман олганда, бизнинг таркибимизда ҳам шундай футболчилар бор. 

Футболчи Амриндер Синг: Биз эртанги баҳсга яхши тайёрландик. Машғулотлар Дубайда олиб борилди. Эртанги беллашувга тайёрмиз.

Тўғри, бизда ички чемпионатимиз анча аввал якунланган. Бироқ биз кўплаб ўйинларда майдонга тушдик. Жамоа йиғилган ҳолда машғулотлар олиб борди ва жисмоний жиҳатдан муаммолар кузатилмади.

photo_2021-09-21_10-15-09

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!