Муҳаммад Салоҳ янги жамоа танлади

  • 20 ноябрь, 2021, 19:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг асосий ҳужумчиси ва жамоа муваффақиятларида катта роль ўйнаётган Муҳаммад Салоҳ жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Tecno

Мисрлик футболчи янги шартнома борасида ливерпулликлар билан келиша олмаяпти. Тўпурар ҳужумчи ҳафтасига 500 минг евро миқдорида маош сўрамоқда. Клуб мутасаддилари эса бу талабни қабул қилмади.

El Nacional нашрининг хабар беришича, Муҳаммад Салоҳда фаолиятини “Барселона”да давом эттириш варианти бор. Каталонияликларнинг янги бош мураббийи Хави клуб раҳбариятидан мисрлик ҳужумчи трансферини сўрамоқда.

Муҳаммад Салоҳга бунга бефарқ эмас. Африкалик ҳужумчи Каталония клуби вакиллари билан ёзда музокарага киришиши мўлжалланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!