Муроджон Аҳмадалиев иштирок этадиган бокс оқшоми транслация қилинадими? Жанг вақти билан танишинг

  • 19 ноябрь, 2021, 13:50
  • 0
  • Бокс

Тошкент вақти билан 20 ноябрь тонгида Америка Қўшма Штатлари Нью-Xемпшир шататидаги SNHU аренасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Мазкур кечада ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли бўлган WВА ва IBF жаҳон чемпионлик камарларини чилилик Хосе Веласкесдан ҳимоя қилади. Кечанинг асосий карди тонги соат 5:00да бошланиши кутилмоқда. Аҳмадалиев иштирокидаги баҳс эса таҳминан 5:30 дан сўнг 6:00га яқин вақтда бошланади. Асосий кард жанглари жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:

Деметриус Андраде - Джейсон Куигли ўрта вазнда (72,5 кг) WBО чемпионлик камари учун;

Хулио Сезар Мартинес - МакВильямс Арройо ўта енгил вазнда (50,8 кг) WВC чемпионлик камари учун;

Муроджон Ахмадалиев - Хосе Веласкес биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг)WВА ва IBF чемпионлик камари учун;

Кали Рейс - Джессика Камара аёллар ўртасида супер ўрта вазн тоифасида (63,5 кг) WВА, WВО, IBO чемпионлик камарлари учун;

Мазкур баҳсларни Спорт телеканали орқали жонли томоша қилишингиз мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!