Асосий мазмунга ўтиш

МЮ футболчиси Африка Кубогида иштирок этмайди

Африка Кубоги баҳслари 21 декабрдан 18 январга қадар Марокаш яшил майдонларида бўлади.

"Трабзонспор"да ижара асосида тўп тепаётган "Манчестер Юнайтед" посбони Андре Онана Африка Кубогига бормайди.

Камерун Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг, жамоада мураббий алмашган эди. Янги бош мураббий Давид Паг-у Африка Кубоги учун таркиб йиғишни бошлаб юборди. Камерун футбол федерацияси маълум қилишича, "Трабзонспор"да ўйнаётган  Андре Онана ҳамда терма жамоа етакчиси Венсан Абубакар бўлажак йирик мусобақада иштирок этмайди. "Шерлар"нинг таркибидан Девис Эпасси, Симон Омоссола, Симон Нгапандуэтнбу ва Эдуард Сомбанг каби дарвозабонлар жой олган.

Маълумот учун, Африка Кубоги баҳслари  21 декабрдан 18 январга қадар Марокаш яшил майдонларида бўлади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ