МЮ футболчиси бошқа суперклубга ўтмоқчи

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун бошқа жамоага ўтишга қарор қилди.

Манчестерликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ўтган мавсум имконият берилмаган нидерландиялик плеймейкерни ёзда жамоада олиб қолганди. Норвегиялик мутахассис унга янги чемпионатда етарли даражада эътибор қаратишни ваъда қилган. Бироқ, амалда ундай бўлмади.

Донни ван де Бекнинг ўзи “Реал”га ўтиш истагини билдирди ва агентларига бу масалани ҳал қилишни топширди.

Днни ван де Бек ўтган йилнинг ёзида “Аякс”дан 25 миллион еврога олинган. Унинг манчестерликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Истеъдодли плеймейкер жорий мавсумда атиги уч марта майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!