МЮ ҳимоячисининг соғлиғида муаммо кузатилмоқда

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёф нафас олиш билан боғлиқ муаммоси юзага келгани туфайли соғлиғини текширтирмоқда. Бу ҳақда "Sky Sports" хабар берди.

27 ёшли футболчи бугун "Брентфорд" билан бўлиши керак бўлан ўйинда ҳам қатнашиши номаълум эди. Жамоа унинг бу касали коронавирус билан боғлиқ эмас, деб умид қилмоқда.

Маълумот учун, шанба куни "Норвич"га қарши бўлиб ўтган баҳсда Линделёфнинг нафас олиши қийинлашган ва иккинчи таймда у майдонни тарк этган эди.

Швециялик ҳимоячи жорий мавсум "қизил иблислар" сафида 18 учрашувда майдонга тушиб, 2 ассист муаллифига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×