МЮ янги футболчини “Реал”нинг эски ўйинчисига алмаштиради

“Манчестер Юнайтед” ва “Реал” ўзаро ўйинчи алмаштириш бўйича музокара ўтказмоқда. Анчадан бери “Реал” ҳимоячиси Рафаэль Варанга харидор бўлаётган манчестерликлар “Қироллик клуби”га франциялик футболчи ўрнига Поль Погбани юборишни таклиф қилганди.

Бироқ, мадридликлар бу борада бошқа таклиф беряпти. Испанлар Погба ўрнига нидерландиялик плеймейкер Донни ван де Бекни сўрамоқда. Бу футболчи бир йил муқаддам “Аякс”дан олиб келинган эди. Лекин истеъдодли ярим ҳимоячининг ўйини Сульшерга маъқул келмади ва Донни асосий футболчилар қаторига қўшила олмади.

“Реал” 24 ёшли ўйинчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсум ижарада ўйнатмоқчи.  

Ўтган мавсумда Рафаэль Варан “Реал” таркибида 41 та ўйинда бир жуфт гол урди. Донни ван де Бек эса 36 марта майдонга тушиб, битта гол ва икки голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар