МЮ янги юлдузни кашф қилади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида ёрқин юлдузлардан ташқари, ҳали кўзга кўринмаган истеъдодларни ҳам олишга эътибор қаратади.

Манчестерликлар ана шу мақсадда “Ривер Плейт” ярим ҳимоячиси Николас де ла Крусни ҳам трансфер қилмоқчи.

24 ёшли футболчининг Англияга келиши Уле-Гуннер Сульшер жамоаси учун 16-20 миллион еврога тушади.

Келажакда юлдузга айланиши кутилаётган бу футболчи жорий мавсумда Аргентина чемпионатида 11 та учрашувда учта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!