МЮ юлдузи

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "The Times" нашри хабар берди. 

Уругвайлик футболчининг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида якунига етади. У ёзда "кўк-анорранглилар" сафига ўтишни истаяпти. 

34 ёшли ҳужумчи яна икки мавсумни юқори даражада ўтказишига ишонмоқда. Маълумот учун, Кавани бу мавсум АПЛ доирасида 5 ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×