Нагельсманн

"Бавария"нинг янги устози Юлиан Нагельсманн ўз ишини бошлади.

33 ёшли немис мутахассиси 1 июль куни “Бавария”нинг Зебенерштрассдаги қароргоҳига келган. Нагельсманн бошқарувидаги жамоа келаси ҳафтадан машғулотларга киришади.

Бундеслиганинг янги мавсуми 13 август куни старт олади. "Бавария" 1-турда Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"сига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Нагельсманн "РБ Лейпциг"дан апрель ойида "Бавария"га кўчиб ўтган ва 5 йиллик шартнома имзолаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар