Хабарингиз бор, "Насаф" эртага ОФК кубоги доирасида "Моҳун Баган" клубига қарши майдонга тушади.

Осиё футбол конфедерацияси эртанги беллашувга мухлислар киришига рухсат берди. Аммо карантин чоралари юмшатилди дегани бу вирус батамом енгилди дегани эмас. Шу сабабли эртанги беллашувга мухлислар чекланган ҳолда киритилади. Карантин қоидаларига бўйсунмаган мухлислар ўйингоҳга киритилмайди. Беллшувга ташриф буюрган мухлислардан стадионда карантин қоидаларига жиддий риоя қилиш, ижтимоий масофани сақлаш ва тиббий ниқобни ечмаслик талаб этилади.

Чипталар эртага, соат 12:00 дан ўйингоҳ кассаларида сотувга чиқарилади. Чипталарни фақат ўйингоҳ кассаларидан харид қилинг, фирибгарлар ва сохта чипталарга алданиб қолманг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
21/09/2021 23:24
Ўйин соат нечида бўлади?
&
Бухорий Шариф
21/09/2021 23:24
Ўйин соат нечида бўлади?