"Насаф" машғулотларни бошлади

“Аждарлар” бугундан бошлаб Қаршидаги қароргоҳида йиғилишди ва машғулотларни бошлаб юборишди.

Ўзингизга маълум, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Японияга қарши ўртоқлик учрашуви учун жамоамизнинг тўққиз нафар футболчиси жалб этилган. Булар – Умиджон Эргашев, Умар Эшмуродов, Дилшод Саитов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Абубакр-Ризо Турдиалиев, Ойбек Бозоров ва Хусайн Норчаев.

ОФК Кубоги доирасида Гонконгнинг “Ли Ман” жамоасига қарши беллашувда жароҳат олган Хусниддин Алиқулов ҳам миллий терма жамоамиз сафида тикланиш машғулотларини олиб боради. Футболчиларимиз бугун миллий терма жамоа лагерига бориб қўшилган ва тиббий кўрикдан ўтишган.

“Насаф” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!