"Насаф" сафарда очко йўқотди

Суперлига 19-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда "Насаф"  "Сурхон" майдонига сафар уюштирди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

37-дақиқада Калудеривич ҳисобни очди. 51-дақиқада Абдураҳимов орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Бироз ўтиб, Ҳасанов ҳисобни қисқартирди. 65-дақиқада Юсупов ўйинда мувозанатни тиклади.

Мазкур натижадан сўнг қаршиликлар ҳисобидаги очколар сонини 41 тага етказиб олиб, 3-ўринга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди. 22 очкоси бор "Сурхон" айни дамда 10-ўринда жойлашган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!