“Насаф” "уйғонмоқда". Жамоа Диаките Абделайе борасида ФИФА билан музокара олиб бормоқда. Айбдорлар жазоланади
Хабарингиз бор, 2020 йил “Насаф” жамоасининг Туркияда бўлиб ўтган мавсум олди ўқув-машғулот йиғинига франциялик футболчи Диаките Абделайе келиб қўшилганди. Футболчининг ўйин услуби жамоа мураббийларини қониқтирмаганлиги сабабли футболчига жавоб берилган эди.
2021 йилда футболчи “Насаф” футбол клуби устидан ФИФАга арз қилган ва жарима тўлаш бўйича қарор бир томонлама чиқарилган. Ҳозирги пайтда “Насаф” футбол клуби ҳуқуқшунослари ЎзПФЛ халқаро бўлими билан ҳамкорликда Диаките Абделайе билан юзага келган муаммони ечиш устида музокара олиб боришмоқда.
Диаките Абделайе борасидаги муаммо юзага келишига сабаб бўлган расмий шахсларга суриштирув ишлари якунлангандан сўнг уларга тегишли чора кўрилади.
Фикрлар