"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" ўйинини ким шарҳлайди?

Хабарингиз бор, бугун Pepsi Суперлигада 15-тур ўйинлари старт олади. Турнинг дастлабки ўйинида "Навбаҳор" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

"Навбаҳор" расмий сайти тарқатган хабарга кўра, мазкур қизиқарли “Водий дербиси” учрашувини мамлакатимизнинг таниқли спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин 10 июнь куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 19:02да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!