"Навбаҳор" анчадан бери Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб эта олмаяпти

Суперлига 18-турида "Пахтакор" Тошкентда "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Ўйинда "Навбаҳор"дан Мирзоҳид Ғофуров дисквалификация туфайли мазкур беллашувда майдонга туша олмайди. "Шерлар"да бундай йўқотиш мавжуд эмас. Ушбу жамоалар чемпионатлар доирасида барча мавсумларда иштирок этиб келишмоқда. Юқори лигада энг кўп тўқнашувлар шу икки клуб ўртасида кузатилган.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 61 учрашувда майдонга тушган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 38 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 10 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 103 гол урилиб, 48 тўп ўтказиб юборилган. 9 баҳсда "шерлар" йирик ҳисобда устун келишган. Тошкентдаги учрашувларнинг 25тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 4 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. “Пахтакор” ўз майдонида охирги 24 ўйинда 22 ғалаба ва 2 дурангга эришиб, умуман мағлубиятга учрамаган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

“Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйин 15 сентябрь, чоршанба куни 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

"Пахтакор" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kankret bola
14/09/2021 22:00
Bu an'ana yana davom etadi!!!
Keyin vodiyli muxlisla nimaladandur ayb topib Paxtakorri o'yinni sudyalani butun boshli chempionatti sotvoganlikda ayblashadi lekin xich qachon xaqqoniy mag'lubiyatlarini tan olishmidi mana ko'rasla