"Навбаҳор" "Андижон"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади. Етакчилар эса йўқ!

Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлига 25-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Андижон” меҳмони бўлади. “Лочинлар” мазкур ўйинга тайёргарликни бугундан бошлашди.

Жамоа аъзолари бугунги машғулотни Виктор Жалилов бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” ўйингоҳ майдонида ўтказишди.

наманган

Машғулотда Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига жалб этилишгани боис, тажрибали футболчилар – дарвозабон Ўткир Юсупов ва ҳимоячи Давронбек Ҳошимов, Тожикистон термаси йиғинига чақирилгани сабабли, маҳоратли ярим ҳимоячи Эҳсони Паншанбе, жароҳатлари борлиги боис, ярим ҳимоячилар  -  Исломбек Исоқжонов ҳамда Қувондиқ Рўзиев, миллий чемпионатимизда юзага келган қисқа муддатли танаффусдан фойдаланиб, она юрти Россияга жўнаб кетган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан, шунингдек, бироз бетоблиги боис, дарвозабон Раҳимжон Давронов иштирок этишмади.

Жароҳатдан кейинги тикланиш жараёнини олиб бораётган U-21 ёшлар жамоамиз дарвозабони Улуғбек Эгамбердиев бугун якка тартибда машғулот ўтказди.

“Навбаҳор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!