Асосий мазмунга ўтиш

"Навбаҳор"ни 2022 йилги мавсумда ким бошқариши маълум. У Жалилов эмас!

Бош мураббий тайинланди.

Бугун юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, “Пахтакор” жамоаси билан кўплаб ютуқларни қўлга киритган, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам фаолият юритган Самвел Вячеславович Бабаян “Навбаҳор” ПФК билан шартнома имзолади.

бабаян22

Шу тариқа, "Навбаҳор" жамоаси 2022 йилги мавсумни Самвел Бабаян бош мураббийлигида бошлайди.

Биз “Навбаҳор”нинг Самвел Вячеславович қўл остида юксак натижаларни қўлга киритиши ва шонли тарихини қайтаришига тилакдошмиз.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ