“Навбаҳор”нинг собиқ мураббийи Роналду Англияда нечта гол уришини айтди

“Навбаҳор”да бош мураббий бўлиб ишлаган Андрей Кансельскис “Манчестер Юнайтед”даги илк учрашувида дубль қайд этган Криштиану Роналду мавсум давомида нечта гол уришини башорат қилди.

Канчельскиснинг таъкидлашича, Роналдунинг илк уринишдаёқ бир жуфт гол ургани унинг маҳорати юксаклигидан далолат беради. Россиялик мураббий бу футболчи мавсум давомида “Манчестер Юнайтед” учун 20 тадан ортиқ тўп киритишига ишонмоқда.

Мухлисларга яхши маълумки, Канчельскис ҳам футболчилик даврида “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар