Жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг "Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, мазкур мусобақаларда иштирок этувчи футбол клублари фаолияти билан боғлиқ айрим масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида"ги 03-сонли қарори эълон қилинди.

Шундан келиб чиқиб, "Нефтчи" футбол клубига ҳам легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилганлиги маълум бўлди. Клуб ушбу қарор бўйича расмий баёнот берди.

"Нефтчи" футбол клуби шуни маълум қиладики, айни дамда "Нефтчи" ихтиёрида бўлган ва жамоа таркибида аввалги мавсумларда ҳаракат қилган хорижий легионерлардан қарздорлиги йўқ. Про лигада бадал тўлови бўйича эса оз миқдорда қарздорлиги мавжуд ва тез кунларда бу ҳолатни бартараф этиш учун чора-тадбирлар белгиланган.

Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг мазкур қарори эълон қилингач, ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Айтиб ўтиш жоиз, "Нефтчи" футбол клуби олдидаги қарздорлиги юқорида таъкидланганидек яқин кунлар ичида бартараф этилади.

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони,бир неча кумуш ва бронза медаллари соҳиби,ОЧЛ мусобақаларида юртимиз шарафини муносиб ва муваффақиятли ҳимоя қилган "Нефтчи" клуби ўзбек футболи имижини янадаям юқорига кўтаришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Мухлислардан клубимизга оид турли тасдиқланмаган хабарларга ишониб қолмасликларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар