Неймар, Месси ва Макрон Килианни Парижда олиб қолишга интилмоқда

Париж клуби ўз таркибини сақлаб қолиш мақсадида Килиан Мбаппени жамоада олиб қолишга интилмоқда. Бунинг учун ҳужумчи жамоаси билан янги шартномага имзо чекиши лозим.

ПСЖ футболчига йилига 25 миллион евро маош таклиф қилганига қарамай, рад жавобини олди. Марcа нашри берган хабарларга қараганда, Неймар ва Мессидан ташқари, Франция Президенти - Эммануэль Макрон ҳам ҳужумчига жамоада қолишини тавсия қилмоқда. Маълумотларга қараганда, футболчи давлат раҳбаридан шу мавзуга оид хабар олган.

"Маrcа" нашри берган хабаларга қараганда, клуб тез орада футболчига йилига 30-35 миллион евро маош кўрсатилган янги икки йиллик битим таклиф этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар