"Неймар бу борада Месси ва Роналдудан кучлироқ"

"Милан" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Кафу ПСЖ ҳужумчиси Неймар борасида фикр билдирди. 

"Унинг техник имкониятлари Месси ва Роналдуникидан яхшироқ. Бироқ у етакчилик масъулиятни ўз зиммасига олиб, фидойи футболчи бўлиши керак. 

Мен Неймардан яхши эмасман, лекин бошқа ўнг қанот ҳимоячиларидан кучлироқман. Сабаби, ўзимни футболга бағишлаганман. Неймар сардорга айланиши керак", - деди Кафу. 

Эслатиб ўтамиз, Кафу Бразилия терма жамоаси сафида 142 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлган. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!